64.71 Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Аллоҳ беради, мен тақсимловчиман, холос. Бу уммат Аллоҳнинг амрида бардавом турар экан, Аллоҳнинг амри (қиёмат) келгунича хилоф қилганлар уларга зарар етказа олмайди», деяётганларини эшитганман».
64/71- عَنْ مُعَاوِيَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَـمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «مَنْ يُرِدِ اللهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّينِ، وَإِـنَّمَا أَنَا قَاسِمٌ وَاللهُ يُعْطِي، وَلَنْ تَزَالَ هَذِهِ الْأُمَّةُ قَائِمَةً عَلَى أَمْرِ اللهِ، لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَالَفَهُمْ حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ».