68.76 Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир урғочи эшакни миниб келсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Минода (олдиларига) тўсиқ қўймай, намоз ўқиб бераётган эканлар. Ўшанда мен балоғатга етай деб қолган эдим. Сафнинг бир четидан ўтдим-да, эшакни ўтлаш учун қўйиб юбориб, сафга кирдим. Бунинг учун менга эътироз билдирилмади».
68/76- وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَقْبَلْتُ رَاكِبًا عَلَى حِمَارٍ أَتَانٍ، وَأَنَا يَوْمَئِذٍ قَدْ نَاهَزْتُ الْاِحْتِلَامَ، وَرَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي بِمِنًى إِلَى غَيْرِ جِدَارٍ، فَمَرَرْتُ بَيْنَ يَدَيْ بَعْضِ الصَّفِّ، وَأَرْسَلْتُ الْأَتَانَ تَرْتَعُ، فَدَخَلْتُ فِي الصَّفِّ، فَلَمْ يُنْكَرْ ذَلِكَ عَلَيَّ.