70-ҳадис

70.79 Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ мен орқали юборган ҳидоят ва илм худди ерга ёққан мўл ёмғирга ўхшайди: унинг яхши жойлари бўлиб, сувни ўзига сингдирди ва кўплаб ўт-ўланларни ўстирди. Унинг қаттиқ, қурғоқ жойлари ҳам бўлиб, ўзида сув тўплади. Натижада Аллоҳ бу билан одамларга манфаат берди: ичишди, суғоришди ва деҳқончилик қилишди. (Мўл ёмғир ернинг) бошқа жойига ҳам ёғди. У на сув тўпламайдиган, на экин ўстирмайдиган текислик эди. Мана шу Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлган, Аллоҳ мен ила юборган нарса манфаат берган, ўзи ўрганган, (ўзгаларга ҳам) ўргатган киши билан бу нарсага эътибор бермаган, Аллоҳнинг мен ила юборилган ҳидоятини қабул қилмаган кишининг мисолидир», дедилар».

70/79- عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَثَلُ مَا بَعَثَنِي اللهُ بِهِ مِنَ الْهُدَى وَالْعِلْمِ ،كَمَثَلِ الْغَيْثِ الْكَثِيرِ أَصَابَ أَرْضًا، فَكَانَ مِنْهَا نَقِيَّةٌ قَبِلَتِ الْمَاءَ، فَأَنْبَتَتِ الْكَلَأَ وَالْعُشْبَ الْكَثِيرَ، وَكَانَتْ مِنْهَا أَجَادِبُ، أَمْسَكَتِ الْمَاءَ، فَنَفَعَ اللهُ بِـهَا النَّاسَ، فَشَرِبُوا وَسَقَوْا وَزَرَعُوا، وَأَصَابَتْ مِنْهَا طَائِفَةً أُخْرَى، إِنَّـمَا هِيَ قِيعَانٌ لَا تُـمْسِكُ مَاءً، وَلَا تُنْبِتُ كَلَأً، فَذَلِكَ مَثَلُ مَنْ فَقِهَ فِي دِينِ اللهِ وَنَفَعَهُ مَا بَعَثَنِي اللهُ بِهِ، فَعَلِمَ وَعَلَّمَ، وَمَثَلُ مَنْ لَمْ يَرْفَعْ بِذَلِكَ رَأْسًا، وَلَمْ يَقْبَلْ هُدَى اللهِ الَّذِي أُرْسِلْتُ بِهِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш