76-ҳадис

76.86 Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Оишанинг ёнига бордим. У намоз ўқиётган экан. «Одамларга нима бўлди?» дедим. У осмонга ишора қилди. Одамлар эса тик туришган эди. (Оиша) «Субҳаналлоҳ!» деди. «Бу бирор аломатми?» дедим. У боши билан «Ҳа» дегандай ишора қилди. Мен ҳам турдим.

Сўнг мени бироз беҳушлик босди, кейин бошимдан сув қуя бошладим. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жаллага ҳамду сано айтдилар-да, бундай дедилар: «Ушбу ўрнимда илгари менга кўрсатилмаган барча нарсаларни кўрдим, ҳатто жаннату дўзахни ҳам. Менга ваҳий қилиндики, сизлар қабрларингизда Масиҳ Дажжол имтиҳони каби [ёки «шунга яқин», Асмо қайси бирини айтганини билмайман*] имтиҳон қилинасиз. «Бу киши ҳақида нима биласан?» дейилади. Иймонли одам [ёки «аниқ ишонувчи одам*», Асмо қайси бирини айтганини билмайман]: «У Муҳаммаддир, Аллоҳнинг Расулидир. У бизга очиқ-ойдин ҳужжатлар ва ҳидоят келтирган, унга ижобат қилганмиз ва эргашганмиз», дейди. Уч марта: «У Муҳаммад», (дейди). Шунда «Солиҳ ҳолда ухлайвер, унга аниқ ишонувчи эканингни билар эдик», дейилади. Аммо мунофиқ [ёки «шубҳаланувчи киши», Асмо қайси бирини айтганини билмайман] эса: «Билмайман, одамларнинг бир нима дейишаётганини эшитиб, ўшани айтганман», дейди».

* Ҳадисдаги иккиланишлар ровий Фотимадан содир бўлган.

* Иймонли одам – «муъмин», аниқ ишонувчи одам – «муъқин».

76/86- عَنْ أَسْـمَاءَ بِنْتِ أَبِي بَكْرٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَتْ: أَتَيْتُ عَائِشَةَ وَهِيَ تُصَلِّي، فَقُلْتُ: مَا شَأْنُ النَّاسِ؟ فَأَشَارَتْ إِلَى السَّمَاءِ، فَإِذَا النَّاسُ قِيَامٌ، فَقَالَتْ: سُبْحَانَ اللهِ، قُلْتُ: آيَةٌ؟ فَأَشَارَتْ بِرَأْسِهَا: أَيْ نَعَمْ، فَقُمْتُ حَتَّى تـَجَلَّانِي الْغَشْيُ، فَجَعَلْتُ أَصُبُّ عَلَى رَأْسِي الْمَاءَ، فَحَمِدَ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم وَأَثْنَى عَلَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: «مَا مِنْ شَيْءٍ لَمْ أَكُنْ أُرِيتُهُ إِلَّا رَأَيْتُهُ فِي مَقَامِي هَذَا، حَتَّى الْجَنَّةُ وَالنَّارُ، فَأُوحِيَ إِلَيَّ أَنَّكُمْ تُفْتَنُونَ فِي قُبُورِكُمْ مِثْلَ أَوْ قَرِيبًا مِنْ فِتْنَةِ الـمَسِيحِ وَالدَّجَّالِ، يُقَالُ: مَا عِلْمُكَ بِـهَذَا الرَّجُلِ؟ فَأَمَّا الْمُؤْمِنُ أَوِ الْمُوقِنُ، فَيَقُولُ: هُوَ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ. جَاءَنَا بِالْبَيِّنَاتِ وَالْهُدَى، فَأَجَبْنَا وَاتَّبَعْنَا، هُوَ مُحَمَّدٌ ثَلَاثًا، فَيُقَالُ: نَمْ صَالِحًا، قَدْ عَلِمْنَا إِنْ كُنْتَ لَمُوقِنًا بِهِ، وَأَمَّا الْمُنَافِقُ أَوِ الْمُرْتَابُ - لَا أَدْرِي أَيَّ ذَلِكَ قَالَتْ أَسْـمَاءُ - فَيَقُولُ: لَا أَدْرِي، سَـمِعْتُ النَّاسَ يَقُولُونَ شَيْئًا فَقُلْتُهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш