78-ҳадис

78.89 Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен бир ансорий қўшним билан Бану Умайя ибн Зайд(ерлари)да эдик. У ер Мадинанинг аволийларидан* эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига тушишда навбатлашар эдик. Бир кун у тушарди, бир кун мен тушардим. Қачон мен тушсам, унга ўша куннинг хабарларини – ваҳий ва бошқа нарсаларни келтирар эдим. У ҳам қачон тушса, худди шундай қилар эди. Ансорий танишим ўз навбати куни тушди. Кейин (қайтиб келди ва) эшигимни қаттиқ тақиллатиб: «У шу ердами?!» деди. Қўрқиб кетиб, унинг олдига чиқдим. Шунда у: «Жуда улкан иш содир бўлди», деди. Кейин Ҳафсанинг ёнига кирсам, у йиғлаётган экан. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларни талоқ қилдиларми?» дедим. «Билмайман», деди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириб, тик турган ҳолда: «Аёлларингизни талоқ қилдингизми?» дедим. У зот: «Йўқ», дедилар. «Аллоҳу акбар!» дедим».

* Аволий – Мадинадан шарқ томонга икки милдан саккиз милгача бўлган масофадаги жойлар ва кичик қишлоқларнинг номи.

78/89- عَنْ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ أَنَا وَجَارٌ لِي مِنَ الْأَنْصَارِ فِي بَنِي أُمَيَّةَ بْنِ زَيْدٍ - وَهْيَ مِنْ عَوَالِي الْمَدِينَةِ - وَكُنَّا نَتَنَاوَبُ النُّزُولَ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَنْزِلُ يَوْمًا وَأَنْزِلُ يَوْمًا، فَإِذَا نَزَلْتُ جِئْتُهُ بِخَبَرِ ذَلِكَ الْيَوْمِ مِنَ الْوَحْيِ وَغَيْرِهِ، وَإِذَا نَزَلَ فَعَلَ مِثْلَ ذَلِكَ، فَنَزَلَ صَاحِبِي الْأَنْصَارِيُّ يَوْمَ نَوْبَتِهِ، فَضَرَبَ بَابِي ضَرْبًا شَدِيدًا فَقَالَ: أَثَمَّ هُوَ؟ فَفَزِعْتُ فَخَرَجْتُ إِلَيْهِ، فَقَالَ: حَدَثَ أَمْرٌ عَظِيمٌ، قَالَ: فَدَخَلْتُ عَلَى حَفْصَةَ، فَإِذَا هِيَ تَبْكِي، فَقُلْتُ: أطَلَّقَكُنَّ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم؟ قَالَتْ: لَا أَدْرِي. ثُمَّ دَخَلْتُ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقُلْتُ وَأَنَا قَائِمٌ: أَطَلَّقْتَ نِسَاءَكَ؟ قَالَ: «لَا». فَقُلْتُ: اللهُ أَكْبَرُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш