79-ҳадис

79.90 Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, фалончи бизга чўзиб юбораётгани учун намозга келмай қўйишимга сал қоляпти», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавъизада ўша кундагидек қаттиқ ғазабланганларини кўрмаганман. Ўшанда у зот: «Эй одамлар, албатта, сизлар бездиряпсизлар! Ким одамларга намоз ўқиб берса, енгил қилсин, чунки уларнинг ичида беморлар, заифлар ва ҳожатмандлар бор», дедилар».

79/90- عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، لَا أَكَادُ أُدْرِكُ الصَّلَاةَ مِـمَّا يُطَوِّلُ بِنَا فُلَانٌ، فَمَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فِي مَوْعِظَةٍ أَشَدَّ غَضَبًا مِنْ يَوْمِئِذٍ، فَقَالَ: «أَيُّهَا النَّاسُ، إِنَّكُمْ مُنَفِّرُونَ، فَمَنْ صَلَّى بِالنَّاسِ فَلْيُخَفِّفْ، فَإِنَّ فِيهِمُ الْمَرِيضَ وَالضَّعِيفَ وَذَا الْحَاجَةِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш