81-ҳадис

81.92 Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёқтирмаган нарсалари ҳақида сўралдилар. Гап кўпайиб кетгач, ғазабландилар. Сўнг: «Истаган нарсангиз ҳақида сўрайверинг!» дедилар. Бир киши: «Менинг отам ким?» деди. У зот: «Отанг – Ҳузофа», дедилар.

Яна бошқаси туриб: «Менинг отам ким, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. У зот: «Отанг – Шайбанинг мавлоси Солим», дедилар.

Умар у зотнинг юзларидаги ҳолатни кўриб, «Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, биз Аллоҳ азза ва жаллага тавба қиламиз», деди».

81/92- عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَنْ أَشْيَاءَ كَرِهَهَا، فَلَمَّا أُكْثِرَ عَلَيْهِ غَضِبَ، ثُمَّ قَالَ: «سَلُونِي عَمَّا شِئْتُمْ». قَالَ رَجُلٌ: مَنْ أَبِي؟ قَالَ: «أَبُوكَ حُذَافَةُ»، فَقَامَ آخَرُ فَقَالَ: مَنْ أَبِي يَا رَسُولَ اللهِ؟ فَقَالَ: «أَبُوكَ سَالِمٌ مَوْلَى شَيْبَةَ». فَلَمَّا رَأَى عُمَرُ مَا فِي وَجْهِهِ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّا نَتُوبُ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш