89-ҳадис

89.103 Ибн Абу Мулайка шундай сўзлаб берди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо ўзи билмаган бирон нарсани эшитса, уни яхши билиб олмагунча қайта-қайта сўрайверар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳисоб-китоб қилинса, азобланади», дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Мен: «Ахир Аллоҳ таоло: «Тезда, осонгина ҳисоб қилинур», демаганми?» дедим.

Шунда у зот: «Бу бир арз*, холос. Бироқ ким (қаттиқ) ҳисоб-китобга тортилса, ҳалок бўлади», дедилар».

* Арз – қиёмат куни бандаларнинг номаи аъмоллари тақдим этиладиган, намоён қилинадиган ҳолат.

89/103- عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ حُوسِبَ عُذِّبَ». قَالَتْ عَائِشَةُ: فَقُلْتُ: أَوَ لَيْسَ يَقُولُ اللهُ تَعَالَى: (فَسَوْفَ يُحَاسَبُ حِسَابًا يَسِيرًا)؟ [الإنشقاق: 8] فَقَالَ: «إِنّـَمَا ذَلِكَ الْعَرْضُ، وَلَكِنْ مَنْ نُوقِشَ الْحِسَابَ يَهْلِكْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш