95-ҳадис

95.114 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дардлари кучайгач, «Менга ёзадиган нарса келтиринг, сизларга бир битик ёзиб бераман, ундан кейин адашмайсизлар», дедилар.

Умар: «Аниқки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни дард енгиб қўйди. Бизда Аллоҳнинг Китоби турибди-ку, у бизга кифоя!» деди. Натижада улар ихтилоф қилиб қолишди ва ғала-ғовур кўпайиб кетди. У зот: «Ёнимдан туринглар, ҳузуримда тортишиш дуруст эмас», дедилар».

95/114- عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: لَمَّا اشْتَدَّ بِالنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَجَعُهُ قَالَ: «ائْتُونِي بِكِتَابٍ أَكْتُبُ لَكُمْ كِتَابًا لَا تَضِلُّوا بَعْدَهُ»، قَالَ عُمَرُ: إِنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم غَلَبَهُ الْوَجَعُ، وَعِنْدَنَا كِتَابُ اللهِ حَسْبُنَا، فَاخْتَلَفُوا وَكَثُرَ اللَّغَطُ، فَقَالَ: «قُومُوا عَنِّي، وَلَا يَنْبَغِي عِنْدِي التَّنَازُعُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш