98-ҳадис

98.117 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари холам Маймуна бинт Ҳориснинг уйида тунаб қолдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам навбат кечасида унинг ҳузурида эканлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтонни ўқидилар. Сўнг уйларига келиб, тўрт ракат намоз ўқидилар. Бироз ухлагач, кейин турдилар. Сўнг: «Болакай ухлаб қолдими?» дедилар ёки шунга ўхшаш бир сўз айтдилар. Кейин (намозга) турдилар. Мен ҳам у зотнинг чап томонларига турган эдим, мени ўнг томонларига ўтқазиб қўйдилар. Беш ракат намоз ўқидилар. Кейин яна икки ракат намоз ўқидилар. Сўнг ухладилар, ҳатто хурракларини [ёки хириллашларини] эшитдим. Сўнгра намозга чиқдилар».

98/117 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: بِتُّ فِي بَيْتِ خَالَتِي مَيْمُونَةَ بِنْتِ الْحَارِثِ، زَوْجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، وَكَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عِنْدَهَا فِي لَيْلَتِهَا، فَصَلَّى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم الْعِشَاءَ، ثُمَّ جَاءَ إِلَى مَنْزِلِهِ، فَصَلَّى أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ، ثُمَّ نَامَ، ثُمَّ قَامَ، ثُمَّ قَالَ: «نَامَ الْغُلَيِّمُ؟» أَوْ كَلِمَةً تُشْبِهُهَا، ثُمَّ قَامَ فَقُمْتُ عَنْ يَسَارِهِ، فَجَعَلَنِي عَنْ يَـمِينِهِ، فَصَلَّى خَمْسَ رَكَعَاتٍ، ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ، ثُمَّ نَامَ حَتَّى سَـمِعْتُ غَطِيطَهُ، أَوْ خَطِيطَهُ، ثُمَّ خَرَجَ إِلَى الصَّلَاةِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш