871-ҳадис

871.1830. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Минодаги бир ғорда эдик. Ногаҳон у зотга «Вал-мурсалот» нозил бўлиб қолди. У зот уни тиловат қилар, мен эса уни оғизларидан қабул қилиб олар эдим. Оғизлари ҳали бундан қуримай туриб, тўсатдан бир илон бизга ташланди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни ўлдиринглар!» дедилар. Биз уни ушлашга шошдик. У қочиб кетди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар унинг ёмонлигидан қутулиб қолганингиздек, у ҳам сизнинг ёмонлигингиздан қутулиб қолди», дедилар».

871/1830 - عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: بَيْنَمَا نَحْنُ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي غَارٍ بِـمِنًى، إِذْ نَزَلَ عَلَيْهِ:  (وَالْمُرْسَلَات) وَإِنَّهُ لَيَتْلُوهَا، وَإِنِّي لَأَتَلَقَّاهَا مِنْ فِيهِ، وَإِنَّ فَاهُ لَرَطْبٌ بِـهَا، إِذْ وَثَبَتْ عَلَيْنَا حَيَّةٌ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «اقْتُلُوهَا»، فَابْتَدَرْنَاهَا فَذَهَبَتْ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «وُقِيَتْ شَرَّكُمْ، كَمَا وُقِيتُمْ شَرَّهَا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш