873-ҳадис

873.1834. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилган кунлари: «Ҳижрат қилиш йўқ, лекин жиҳод ва ният бор. Қачонки урушга чиқишга чақирилсангиз, чиқинг! Дарҳақиқат, бу Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратган кунда ҳарам қилган шаҳардир ва у Аллоҳнинг ҳарам қилиши ила қиёмат кунигача ҳарамдир. Албатта, унинг ичида уруш қилиш мендан олдин ҳеч кимга ҳалол қилинган эмас. Менга ҳам куннинг бир муддатидагина ҳалол қилинган, холос. Бас, у Аллоҳнинг ҳарам қилиши ила қиёмат кунигача ҳарамдир. Унинг тикани юлинмайди, ови ҳуркитилмайди, топилмасини уни эълон қилган кишидан бошқаси олмайди ва унинг ўсимликлари юлинмайди», дедилар. Аббос: «Эй Аллоҳнинг Расули, изхир мустасно (денг), чунки у (Макканинг) темирчилари ва уйлари учун (керак)», деди. У зот: «Изхир мустасно», дедилар».

873/1834 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَوْمَ افْتَتَحَ مَكَّةَ: «لَا هِجْرَةَ، وَلَكِنْ جِهَادٌ وَنِيَّةٌ، وَإِذَا اسْتُنْفِرْتُمْ فَانْفِرُوا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш