876-ҳадис

876.1840. Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Ҳунайн отасидан ривоят қилади:

«Абдуллоҳ ибн Аббос ва Мисвар ибн Махрама Абвода тортишиб қолишди. Абдуллоҳ ибн Аббос: «Эҳромдаги киши бошини юваверади», деди. Мисвар эса: «Эҳромдаги киши бошини ювмайди», деди. Шунда Абдуллоҳ ибн Аббос мени Абу Айюб Ансорийнинг ҳузурига юборди. Мен уни (қудуқ лабидаги) икки устуннинг ўртасида бир мато билан тўсилиб олиб, ғусл қилаётган ҳолида топдим. Унга салом бердим. У: «Ким бу?» деди. «Мен Абдуллоҳ ибн Ҳунайнман. Абдуллоҳ ибн Аббос мени сиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдаликларида бошларини қандай ювар эдилар, деб сўрашга юборди», дедим. Абу Айюб қўлини ҳалиги матога қўйиб, уни пасайтирди ва менга унинг боши кўринди. Сўнг унга сув қуйиб турган кишига: «Қуй», деди. У бошига қуйди. Кейин у икки қўли билан сочини ишқалади: уларни олдиндан орқага, орқадан олдинга юргизди ва «У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай қилаётганларини кўрганман», деди».

876/1840 – عَنْ أبِي أيُّوبَ الأنْصَارِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ قِيلَ لَهُ: كَيْفَ كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَغْسِلُ رَأْسَهُ وَهْوَ مُحْرِمٌ؟ فَوَضَعَ أَبُو أَيُّوبَ يَدَهُ عَلَى الثَّوْبِ فَطَأْطَأَهُ حَتَّى بَدَا لِي رَأْسُهُ، ثُمَّ قَالَ لِإِنْسَانٍ يَصُبُّ عَلَيْهِ: اصْبُبْ، فَصَبَّ عَلَى رَأْسِهِ، ثُمَّ حَرَّكَ رَأْسَهُ بِيَدَيْهِ فَأَقْبَلَ بِـهِمَا وَأَدْبَرَ، وَقَالَ: هَكَذَا رَأَيْتُهُ صلى الله عليه وسلم يَفْعَلُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш