877-ҳадис

877.1846. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фатҳ йилида бошларида дубулға билан (Маккага) кирдилар. Уни бошларидан ечганларида, бир киши келиб: «Ибн Хатал каъбапўшга осилиб олибди», деди. Шунда у зот: «Уни қатл қилинглар», дедилар».

Изоҳ: Ибн Хатал аввал мусулмон бўлган. Бир куни Набий алайҳиссалом уни бир ансорий билан бирга закот тўплашга юборганлар. Бироқ Ибн Хатал йўлда ансорий шеригини ўлдириб, ўзи мушрик бўлиб кетган. Шунингдек, унинг Набий алайҳиссаломни ҳажв қилиб, қўшиқ айтувчи икки чўриси ҳам бўлган. Шунинг учун Набий алайҳиссалом Макка фатҳида уни қатл қилишни буюрган эдилар.

877/1846 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍرَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ عَامَ الْفَتْحِ وَعَلَى رَأْسِهِ الْمِغْفَرُ، فَلَمَّا نَزَعَهُ جَاءَ رَجُلٌ فَقَالَ: إِنَّ ابْنَ خَطَلٍ مُتَعَلِّقٌ بِأَسْتَارِ الْكَعْبَةِ، فَقَالَ: «اقْتُلُوهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш