878.1852. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Жуҳайналик* бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Онам ҳаж қилишни назр қилган эди, лекин ҳаж қила олмай, вафот этди. Унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?» деб сўради. У зот: «Ҳа, унинг номидан ҳаж қил. Айт-чи, агар онангнинг зиммасида қарзи бўлса, адо қилган бўлармидинг? Аллоҳнинг ҳаққини адо қилинглар! Аллоҳ вафога энг ҳақли Зотдир!» дедилар».
* Жуҳайна – арабларнинг Қузоъа қабиласи таркибидаги бир қабила бўлиб, Жуҳайна ибн Зайд ибн Лайс ибн Асвад ибн Аслам ибн Алҳоф ибн Қузоъага мансуб.
878/1852 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ امْرَأَةً مِنْ جُهَيْنَةَ جَاءَتْ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَتْ: إِنَّ أُمِّي نَذَرَتْ أَنْ تَحُجَّ، فَلَمْ تَحُجَّ حَتَّى مَاتَتْ، أَفَأَحُجُّ عَنْهَا؟ قَالَ: «نَعَمْ، حُجِّي عَنْهَا، أَرَأَيْتِ لَوْ كَانَ عَلَى أُمِّكِ دَيْنٌ أَكُنْتِ قَاضِيَةً عَنْهَا؟ اقْضُوا اللهَ، فَاللهُ أَحَقُّ بِالْوَفَاءِ».