882.1865. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ўғлининг ўртасида уларга суяниб кетаётган бир қарияни кўриб, «Бунга нима бўлди?» дедилар. «Пиёда юришни назр қилибди», дейишди. У зот: «Албатта, Аллоҳ бунинг ўз-ўзини азоблашидан беҳожатдир», дедилар ва уни уловга миниб олишга буюрдилар».
882/1865- عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم رَأَى شَيْخًا يُهَادَى بَيْنَ ابْنَيْهِ، قَالَ: «مَا بَالُ هَذَا؟» قَالُوا: نَذَرَ أَنْ يَـمْشِيَ. قَالَ: «إِنَّ اللهَ عَنْ تَعْذِيبِ هَذَا نَفْسَهُ لَغَنِيٌّ». وَأَمَرَهُ أَنْ يَرْكَبَ.