887.1871. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳарларни ейдиган* (яъни мағлуб қиладиган) шаҳарда бўлишга буюрилдим. Уни Ясриб дейдилар. У Мадинадир. У (ёмон) одамларни худди босқон темирнинг кирини чиқариб ташлагани каби чиқариб ташлайди», дедилар».
Изоҳ: Мадинаи Мунаввара Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва хулафои рошидинларнинг даврларида Ислом давлатининг маркази бўлгани, шаҳар-қишлоқлар бирин-кетин унга қарам бўлгани сабабли у «шаҳарларни ейдиган шаҳар» деб васф қилинган.
* «Ясриб» сўзи фасод, бузғунчилик деган маъноларни англатади. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни хуш кўрмай, шаҳарни Мадина деб номлаганлар. У аслида «истиқомат қилмоқ», «миннатдор бўлмоқ» мазмунларини англатувчи сўздан ясалган бўлиб, истеъмолда «шаҳар» деган маънода ишлатилади.
887/1871 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «أُمِرْتُ بِقَرْيَةٍ تَأْكُلُ الْقُرَى، يَقُولُونَ: يَثْرِبُ، وَهْيَ الْمَدِينَةُ، تَنْفِي النَّاسَ كَمَا يَنْفِي الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ».