889-ҳадис

889.1874. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Мадинани энг яхши ҳолида ташлаб кетадилар. Унга фақат талабгорлар – ризқ ва омонлик талабидаги йиртқич ҳайвонлар ва қушларни назарда тутмоқдалар – келишади. Энг охирги ҳашр қилинадиганлар музайналик икки чўпондир. Улар қўйларини ҳайдаб, Мадинани кўзлаб келишади ва уни кимсасиз ҳолда топишади. Ниҳоят, Санийятул вадоъга* етганларида, юзтубан йиқилишади».

* «Санийятул вадоъ» – «видолашув довони» деганидир. У Мадинадан Шом тарафга чиқиш йўлидаги тепалик, йўл, довон. Одатда мадиналиклар ўзларининг бирор яқинларини сафарга кузатиб чиқадиган бўлишса, у билан шу ерда хайрлашишар эди. Шунинг учун бу жой мазкур ном билан аталиб қолган.

889/1874- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَـمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «يَتْرُكُونَ الْمَدِينَةَ عَلَى خَيْرِ مَا كَانَتْ، لَا يَغْشَاهَا إِلَّا الْعَوَافِ - يُرِيدُ عَوَافِيَ السِّبَاعِ وَالطَّيْرِ - وَآخِرُ مَنْ يُحْشَرُ رَاعِيَانِ مِنْ مُزَيْنَةَ، يُرِيدَانِ الْمَدِينَةَ، يَنْعِقَانِ بِغَنَمِهِمَا فَيَجِدَانِهَا وَحْشًا، حَتَّى إِذَا بَلَغَا ثَنِيَّةَ الْوَدَاعِ، خَرَّا عَلَى وُجُوهِهِمَا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш