897-ҳадис

897.1882. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу бундай деди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ҳақида бизга узун ҳадис айтиб бердилар. Бизга айтиб берганларининг ичида шундай деганлари ҳам бор эди: «Дажжол Мадинадаги шўрхоклардан бирига келади – ҳолбуки, унинг Мадинанинг (кириш) йўлларига кириши ҳаром қилингандир. – Ўша куни унинг олдига одамларнинг энг яхшиси [ёки одамларнинг энг яхшиларидан бири] бўлмиш бир киши чиқиб: «Гувоҳлик бераманки, албатта, сен Дажжолсан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сен ҳақингда бизларга ҳадисларини айтиб берганлар», дейди. Шунда Дажжол (бир одамни кўрсатиб): «Агар буни ўлдириб, сўнгра тирилтирсам, нима дейсан? Бу ишга шак қиласизларми?» дейди. Улар: «Йўқ», дейишади. У уни ўлдириб, сўнгра тирилтиради. У уни тирилтирган заҳоти (бояги яхши одам): «Аллоҳга қасамки, бугунги кунчалик аниқ ишончга ҳаргиз эга бўлган эмасман», дейди. Дажжол: «Уни ўлдирар эдим-у, менга унга ҳукм ўтказиш имкони берилмаган-да», дейди».

897/1882 – عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيَّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم حَدِيثًا طَوِيلًا عَنِ الدَّجَّالِ، فَكَانَ فِيمَا حَدَّثَنَا بِهِ أَنْ قَالَ: «يَأْتِي الدَّجَّالُ - وَهْوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْهِ أَنْ يَدْخُلَ نِقَابَ الْمَدِينَةِ - بَعْضَ السِّبَاخِ الَّتِي بِالْمَدِينَةِ، فَيَخْرُجُ إِلَيْهِ يَوْمَئِذٍ رَجُلٌ هُوَ خَيْرُ النَّاسِ، أَوْ مِنْ خَيْرِ النَّاسِ، فَيَقُولُ: أَشْهَدُ أَنَّكَ الدَّجَّالُ، الَّذِي حَدَّثَنَا عَنْكَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم حَدِيثَهُ، فَيَقُولُ الدَّجَّالُ: أَرَأَيْتَ إِنْ قَتَلْتُ هَذَا ثُمَّ أَحْيَيْتُهُ هَلْ تَشُكُّونَ فِي الْأَمْرِ؟ فَيَقُولُونَ: لَا، فَيَقْتُلُهُ ثُمَّ يُحْيِيهِ، فَيَقُولُ حِينَ يُحْيِيهِ: وَاللهِ مَا كُنْتُ قَطُّ أَشَدَّ بَصِيرَةً مِنِّي الْيَوْمَ، فَيَقُولُ الدَّجَّالُ: أَقْتُلُهُ؛ فَلَا أُسَلَّطُ عَلَيْهِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш