898-ҳадис

898.1883. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, мусулмон бўлишга байъат қилди. Эртасига у иситмалаган ҳолда келиб: «Байъатимни бекор қилинг», деди. У зот уч мартагача кўнмадилар, кейин: «Мадина худди босқонга ўхшайди, кирини (ёмон одамларини) кетказади, яхшиси мусаффо бўлади», дедилар».

898/1883 - عَنْ جَابِر ٍرَضِيَ الله عَنْهُ: جَاءَ أَعْرَابِيٌّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَبَايَعَهُ عَلَى الْإِسْلَامِ، فَجَاءَ مِنَ الْغَدِ مَحْمُومًا، فَقَالَ: أَقِلْنِي، فَأَبَى، ثَلَاثَ مِرَارٍ، فَقَالَ: «الْمَدِينَةُ كَالْكِيرِ تَنْفِي خَبَثَهَا، وَيَنْصَعُ طَيِّبُهَا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш