910.1910. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан бир ойга ийло* қилдилар. Йигирма тўққиз кун ўтгач, эрталаб келдилар [ёки кечки пайт келдилар]. Шунда у зотга: «Сиз (аёлларингиз олдига) бир ой кирмасликка қасам ичган эдингиз-ку?» дейилди. У зот: «Албатта, ой йигирма тўққиз кун ҳам бўлади», дедилар».
* «Ийло» луғатда қасам ичиш маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса «эрнинг ўз хотини билан тўрт ой ёки ундан кўп муддат яқинлик қилмасликка қасам ичишидир». Демак, бундан ози фиқҳий истилоҳдаги ийло бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло: «Аёлларидан ийло қилганларга тўрт ой кутиш бор», деган. Шунинг учун уламолар ушбу ҳадисдаги ийло сўзи шаръий маънода эмас, луғавий маънода ишлатилган, деганлар.
910/1910- عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم آلَى مِنْ نِسَائِهِ شَهْرًا، فَلَمَّا مَضَى تِسْعَةٌ وَعِشْرُونَ يَوْمًا غَدَا أَوْ رَاحَ، فَقِيلَ لَهُ: إِنَّكَ حَلَفْتَ أَنْ لَا تَدْخُلَ شَهْرًا! فَقَالَ: «إِنَّ الشَّهْرَ يَكُونُ تِسْعَةً وَعِشْرِينَ يَوْمًا».