912.1913. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, биз уммий умматмиз, ёзмаймиз ҳам, ҳисобламаймиз ҳам. Ой мана бундай, мана бундайдир», дедилар».
Бир сафар йигирма тўққиз, бир сафар ўттиз (кун) бўлади, демоқчилар.
Изоҳ: Уммий – онадан туғилгандек, яъни ўқиш-ёзишни ўрганмаган одам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ерда ўша даврдаги араблардаги мавжуд ҳолатни, уларнинг кўпчилиги саводсиз бўлиб, ўқиш-ёзишни, фалакиёт илмидаги ҳисоб-китобларни билмаслигини назарда тутмоқдалар. Шу боис, уларга ибодатларнинг вақти ва муддатини белгилашда энг қулай йўлни ўргатмоқдалар.
912/1913- عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ: «إِنَّا أُمَّةٌ أُمِّيَّةٌ، لَا نَكْتُبُ وَلَا نَحْسُبُ، الشَّهْرُ هَكَذَا وَهَكَذَا». يَعْنِي مَرَّةً تِسْعَةً وَعِشْرِينَ، وَمَرَّةً ثَلَاثِينَ.