916.1921. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик. Кейин у зот намозга турдилар», деди. Мен: «Саҳарлик билан азоннинг ораси қанча эди?» дедим. У: «Эллик оят (ўқиш) миқдорича», деди».
Изоҳ: Бу ерда саҳарликнинг тугаши билан бомдоднинг фарз намозига айтиладиган иқоманинг ораси назарда тутилган.
916/1921- عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: تَسَحَّرْنَا مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ قَامَ إِلَى الصَّلَاةِ، فَقِيلَ لَهُ: كَمْ كَانَ بَيْنَ الْأَذَانِ وَالسَّحُورِ؟ قَالَ: قَدْرُ خَمْسِينَ آيَةً.