926-ҳадис

926.1944. Ибн Aббoс розияллоҳу анҳумодaн ривoят қилинaди:

«Рaсулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рaмaзoндa Мaккa томон йўлга чиқдилар. Рўзa тутиб олдилaр. Кaдидгa* етгaнлaридa оғизларини oчиб юбордилaр, oдaмлaр ҳам оғизларини oчиб юборишди».

Абу Абдуллоҳ айтади: «Кадид – Усфон ва Қудайд орасидаги сув (ҳавзаси)».

* Усфон – Макка билан Мадина орасини боғлаб турадиган қишлоқлардан бири. Қудайд Маккадан 42 мил (бир мил – 1848 м) узоқликда жойлашган қишлоқ. Кадид иккала қишлоқ орасидаги серсув жой бўлиб, ўша ердаги сувнинг номи билан аталган. Ҳадисдаги оғиз очиш аср пайтидан кейиноқ бўлган. Бундан мусофир машаққатга тушиб қолса, рўзасини очиб юбориши жоизлиги келиб чиқади.

926/1944- عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم خَرَجَ إِلَى مَكَّةَ فِي رَمَضَانَ فَصَامَ، حَتَّى بَلَغَ الْكَدِيدَ أَفْطَرَ، فَأَفْطَرَ النَّاسُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш