942А.1975. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо бундай сўзлаб берди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абдуллоҳ! Айтишларича, сен кунни рўза билан, тунни ибодат билан ўтказар эмишсанми?» дедилар. «Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. У зот: «Ундай қилма. Рўза ҳам тут ва оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Чунки сенда танангнинг ҳам хаққи бор, кўзингнинг ҳам хаққи бор, аёлингнинг ҳам ҳаққи бор, меҳмонингнинг ҳам хаққи бор. Сенга ҳар ойда уч кун рўза тутишинг кифоя. Зеро, сен учун ҳар бир яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Бас, мана шунинг ўзи йил-ўн икки ой тўла рўза тутишдир», дедилар. Мен (рўза муддатини) кўпайтиравердим, кўпайиб бораверди.* «Эй Аллоҳнинг Расули, (бундан кўпроғига ҳам) қувват топаман», деявердим. У зот: «Унда Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссаломнинг рўзасини тут ва бундан зиёда қилма», дедилар. Мен: «Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари қандай бўлган?» дедим. У зот: «Кун ора», дедилар».
Абдуллоҳ ёши улғайгандан кейин: «Қани энди, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рухсатларини қабул қилганимда...» дерди.
942أ/1975 – وَقَالَ فِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ: فَكَانَ عَبْدُ اللهِ يَقُولُ بَعْدَمَا كَبِرَ: يَا لَيْتَنِي قَبِلْتُ رُخْصَةَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم