944-ҳадис

944.1983. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрабдилар [ёки бошқа бир кишидан сўраганлар-у, Имрон буни эшитган]: «Эй Абу Фалон, бу ойнинг сўнгида рўза тутмадингми?». – (Ровий Абу Нуъмон:) Менимча, у «Рамазоннинг», деган.* – Ҳалиги киши: «Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У зот: «Бўлмаса, оғиз очиқ бўлганингда икки кун рўза тутиб бер», дедилар».

Солт: «Менимча, у «Рамазоннинг» демаган.*

Абу Абдуллоҳ айтади: «Собит Муторрифдан, у Имрондан ривоят қиладики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаъбоннинг сўнгида», деганлар».

* Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, бу ибора Бухорийнинг шайхи Абу Нуъмонга тегишлидир. Яна улар айтишадики, агар бу ерда «бу воқеа Рамазонда бўлган эди», деган маъно назарда тутилган бўлса, гап тўғри бўлади. Аммо у «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «бу ой» деганда Рамазонни назарда тутган бўлсалар керак», демоқчи бўлган бўлса, у ҳолда бу ерда Абу Нуъмон бироз янглишган ҳисобланади.

* Солт ҳам, Абу Нуъмон ҳам Бухорийнинг шайхларидан бўлиб, улар ушбу ҳадиснинг мазкур қисмини фарқли айтиб берган эканлар. Бадриддин Айнийнинг таъкидлашича, Солтнинг нақли тўғрироқдир.

944/1983- عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، سَأَلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم رَجُلًا: فَقَالَ: «يَا أَبَا فُلَانٍ، أَمَا صُمْتَ سَرَرَ هَذَا الشَّهْرِ؟» قَالَ الرَّجُلُ: لَا يَا رَسُولَ اللهِ: قَالَ: «فَإِذَا أَفْطَرْتَ فَصُمْ يَوْمَيْنِ». وفِي رِوَايَةٍ قَالَ: «مِنْ سَرَرِ شَعْبَانَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш