945-ҳадис

945.1984. Муҳаммад ибн Аббоддан ривоят қилинади:

«Жобир розияллоҳу анҳудан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунининг рўзасидан қайтарганларми?» деб сўрадим. У: «Ҳа», деди.

Абу Осимдан бошқаси «рўзани (фақат жумага) хослашдан»ни қўшимча қилган.*

* Абу Осим – ушбу ҳадисни Бухорийга етказган ровий. Бухорийнинг бошқа шайхлари у кишига бу ҳадисни мазкур қўшимча билан, яъни «...рўзани жума кунига хослашдан қайтарганларми?» деб нақл қилишган экан.

945/1984- عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ قِيلَ لَهُ: أنَهَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَنْ صَوْمِ يَوْمِ الْجُمُعَةِ؟ قَالَ: نَعَمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш