946-ҳадис

946.1986. Жувайрия бинт Ҳорис розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни унинг ҳузурига кирдилар, у рўзадор эди. Шунда у зот: «Кеча рўза тутганмидинг?» дедилар. «Йўқ», деди. «Эртага тутмоқчимисан?» дедилар. «Йўқ», деди. «Унда оғзингни очиб юбор», дедилар».

(Ровийлардан бири) Абу Айюб сўзлаб бердики, Жувайриянинг унга айтишича, у зот буюрганларида (Жувайрия) оғзини очиб юборган экан.

946/1986- عَنْ جُوَيْرِيَةَ بِنْتِ الْحَارِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ عَلَيْهَا يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَهْيَ صَائِمَةٌ، فَقَالَ: «أَصُمْتِ أَمْسِ؟» قَالَتْ: لَا، قَالَ: «تُرِيدِينَ أَنْ تَصُومِي غَدًا؟» قَالَتْ: لَا، قَالَ: «فَأَفْطِرِي».

Улашиш
|
|
Нусха олиш