948-ҳадис

948.1997, 1998. Оиша ва Ибн Умар розияллоҳу анҳум айтадилар:

«Ташриқ кунлари рўза тутиш ҳадий* топмаганлардан бошқаларга рухсат этилмаган».

Изоҳ: Ҳанафий мазҳабига кўра, ташриқ кунларининг (Мино кунларининг) фақат тўртинчи куни рўза тутиш мумкин. Чунки ҳадисларда бу куннинг рўзасидан қайтариқ йўқ. Аммо ҳайит кунларида рўза тутишдан қаттиқ қайтарилган ва бунда ҳеч ким истисно қилинмаган. Шу боис, у кунларда рўза тутиш таҳримий макруҳдир. Оиша розияллоҳу анҳо ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Аллоҳ таолонинг «...топа олмаганга ҳажда уч кун рўза тутиш»* деган оятига кўра ҳадий топа олмаган кишини мустасно деб билган бўлишлари ёки уларга мазкур қайтариқ етмаган бўлиши мумкин.

* «Ҳадий» – луғатда «ҳадя» сўзининг кўпликдаги шакли. Ҳаж ёки умра нияти билан чиққан кишининг қурбонликка атаб ўзи билан бирга олиб келган қўй, эчки, мол, туя каби ҳайвонлари «ҳадий» дейилади.

* Бақара сураси, 196-оят.

948/1997- عَنْ عَائِشَةَ وَابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمْ قَالَا: لَمْ يُرَخَّصْ فِي أَيَّامِ التَّشْرِيقِ أَنْ يُصَمْنَ إِلَّا لِمَنْ لَمْ يَجِدِ الْهَدْيَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш