Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
34-КИТОБ
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ КИТОБИ
كتاب: صَلَاةِ التَّرَاوِيحِ
(34)
747-BOB

(1) РАМАЗОНДА (ТУНДА) ҚОИМ БЎЛГАН КИШИНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА

(1) بَاب: فَضْلِ مَنْ قَامَ رَمَضَانَ

(747)

951.2012. Оиша розияллоҳу анҳо бундай хабар қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кеча тун ярмида чиқиб, масжидда намоз ўқидилар. Бир неча киши у зотнинг намозларига эргашиб намоз ўқишди. Тонг отгач, одамлар (бу ҳақда) гапиришди. Натижада бундан ҳам кўпчилик тўпланди ва у зот билан бирга намоз ўқишди. Тонг отгач, одамлар (бу ҳақда) яна гапиришди. Учинчи кеча масжид аҳли кўпайиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб, намоз ўқидилар. Улар у зотнинг намозларига эргашиб намоз ўқишди. Тўртинчи кечада масжид одамларни сиғдира олмай қолди (бироқ у зот чиқмадилар). Ниҳоят, у зот бомдод намозига чиқдилар. Бомдодни ўқиб бўлгач, одамларга юзландилар ва шаҳодат келтирдилар. Сўнгра: «Аммо баъд. Сизнинг бу ердалигингиз менга махфий эмас эди. Лекин мен сизга (бу намоз) фарз бўлиб қолиб, сўнг ундан ожиз қолишингиздан қўрқдим», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида иш шу ҳолда эди».

951/2012 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم خَرَجَ لَيْلَةً مِنْ جَوْفِ اللَّيْلِ فَصَلَّى فِي الْمَسْجِدِ، وَصَلَّى رِجَالٌ بِصَلَاتِهِ، تَقَدَّمَ هذا الـحَدِيثُ فِي كِتَابِ الصَّلاةِ، وَبَيْنَهُمَا مُـخَالَفَة فِي اللَّفْظِ، وَقَالَ فِي آخِرِ الرِّوَايَةِ: فَتُوُفِّيَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم وَالأمْرُ عَلَى ذَلِكَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш