953.2016. Абу Саламадан ривоят қилинади:
«Абу Саъиддан (Қадр кечаси хусусида) сўрадим, у менинг дўстим эди. У деди: «Рамазондаги ўрта ўн кунликда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирдик. Йигирманчи куннинг тонгида ташқарига чиқиб, бизга хутба қилдилар ва: «Албатта, менга Қадр кечаси кўрсатилди, сўнг у менга унуттирилди [ёки унуттирилдим]. Уни охирги ўн кунликнинг тоқ кечаларида изланглар. Мен ўзимнинг сув ва лойга сажда қилаётганимни кўрдим. Ким Аллоҳнинг Расули – соллаллоҳу алайҳи васаллам – билан бирга эътикоф ўтирган бўлса, қайтсин», дедилар.
Биз қайтдик. Осмонда бирон парча булут кўрмас эдик. Шунда бир булут келиб, ёмғир ёғди, ҳатто масжиднинг шифтидан сув оқди. У (шифт) хурмо новдаларидан қилинган эди. Намозга иқома айтилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сув ва лойга сажда қилаётганларини кўрдим, ҳатто пешоналарида лойнинг асарини кўрдим».
953/2016 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، قَالَ: اعْتَكَفْنَا مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم الْعَشْرَ الْأَوْسَطَ مِنْ رَمَضَانَ، فَخَرَجَ صَبِيحَةَ عِشْرِينَ، فَخَطَبَنَا، وَقَالَ: «إِنِّي أُرِيتُ لَيْلَةَ الْقَدْرِ، ثُمَّ أُنْسِيتُهَا، أَوْ: نُسِّيتُهَا، فَالْتَمِسُوهَا فِي الْعَشْرِ الْأَوَاخِرِ فِي الْوَتْرِ، وَإِنِّي رَأَيْتُ أَنِّي أَسْجُدُ فِي مَاءٍ وَطِينٍ، فَمَنْ كَانَ اعْتَكَفَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَلْيَرْجِعْ». فَرَجَعْنَا وَمَا نَرَى فِي السَّمَاءِ قَزَعَةً، فَجَاءَتْ سَحَابَةٌ فَمَطَرَتْ حَتَّى سَالَ سَقْفُ الْمَسْجِدِ، وَكَانَ مِنْ جَرِيدِ النَّخْلِ، وَأُقِيمَتِ الصَّلَاةُ، فَرَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَسْجُدُ فِي الْمَاءِ وَالطِّينِ، حَتَّى رَأَيْتُ أَثَرَ الطِّينِ فِي جَبْهَتِهِ صلى الله عليه وسلم.