955.2024. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (охирги) ўн кунлик кирса, изорларини маҳкам боғлаб, кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар».
Изоҳ: Ҳадисдаги «изорларини маҳкам боғлаб» деган жумлани икки хил тушуниш мумкин: а) ибодатга бел боғлаш, астойдил киришиш; б) аёллардан четланиш. Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳи бошқа бир ривоятда «ва аёллардан четланардилар», деган ибора алоҳида таъкидланганидан келиб чиқиб, биринчи маънони мўътабарроқ, деб айтган.
955/2024 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْعَشْرُ شَدَّ مِئْزَرَهُ، وَأَحْيَا لَيْلَهُ، وَأَيْقَظَ أَهْلَهُ.