959.2034. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтирмоқчи бўлдилар. Ўзлари эътикоф ўтирмоқчи бўлган жойга борган эдилар, қарасалар, капалар – Оишанинг капаси, Ҳафсанинг капаси ва Зайнабнинг капаси турибди. Шунда у зот: «Буларда яхшилик бор деяпсизми?!» дедилар-да, қайтиб кетдилар, эътикоф ўтирмадилар. Ниҳоят, шавволда ўн кун эътикоф ўтирдилар».
959/2034 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَرَادَ أَنْ يَعْتَكِفَ، فَلَمَّا انْصَرَفَ إِلَى الْمَكَانِ الَّذِي أَرَادَ أَنْ يَعْتَكِفَ، إِذَا أَخْبِيَةٌ: خِبَاءُ عَائِشَةَ، وَخِبَاءُ حَفْصَةَ، وَخِبَاءُ زَيْنَبَ، فَقَالَ: «آلْبِرَّ تَقُولُونَ بِـهِنَّ؟». ثُمَّ انْصَرَفَ فَلَمْ يَعْتَكِفْ، حَتَّى اعْتَكَفَ عَشْرًا مِنْ شَوَّالٍ.