1003.2158. Абдуллоҳ ибн Товус отасидан ривоят қилади:
«Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Карвондагиларни (бозорга етиб келмасидан) тўсиб чиқманглар. Ерлик одам четдан келганга мол сотиб бермайди», дедилар». Мен Ибн Аббосга: «У зотнинг «Ерлик одам четдан келганга мол сотиб бермайди», деганлари нимаси?» дедим. «Унга даллол бўлмайди», деди».
Изоҳ: «Карвондагилар» деганда бозорга ташқаридан мол олиб келганлар тушунилади. Яна 2149-ҳадиснинг изоҳига қаранг.
1003/2158 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «لَا تَلَقَّوُا الرُّكْبَانَ، وَلَا يَبِيعُ حَاضِرٌ لِبَادٍ». فَقِيلَ لابْنِ عَبَّاسٍ: مَا قَوْلُهُ «لَا يَبِيعُ حَاضِرٌ لِبَادٍ»؟ قَالَ: لَا يَكُونُ لَهُ سِـمْسَارًا.