1005-ҳадис

1005.2171. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам музобанадан қайтардилар. Музобана – ҳўл хурмони қуруқ хурмога ва майизни узумга ўлчаб сотишдир».

Изоҳ: Музобана савдоси – шохида турган ҳўл хурмони чамалаб, шу миқдордаги қуруқ хурмога сотиш. Масалан, бир сўриток узумни юз кило майиз қилади деб тахмин қилиб, юз кило майизга алмаштириш. Баъзи уламолар хурмо ва узумдан бошқа ҳар қандай ҳўл мевани ҳам қуритилган жинсдошига сотиш мумкин эмас, дейдилар.

1005/2171 - وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنِ الْمُزَابَنَةِ. وَالْمُزَابَنَةُ: بَيْعُ الثَّمَرِ بِالتَّمْرِ كَيْلًا، وَبَيْعُ الزَّبِيبِ بِالْكَرْمِ كَيْلًا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш