1006-ҳадис

1006.2174. Молик ибн Авс бундай хабар қилади:

«Мен юз динорни алмаштирмоқчи бўлдим. Шунда Талҳа ибн Убайдуллоҳ мени чақирди. Иккимиз савдолашдик, у менга алмаштириб берадиган бўлди. Тиллани олиб, қўлида айлантириб кўрди. Кейин: «Хазинабоним ғобадан* келсин», деди. Умар буни эшитиб турган эди, бундай деди: «Аллоҳга қасамки, ундан олмагунингча ажрамайсан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўлдан қўлга бўлмаса, тиллага тилла рибодир. Қўлдан қўлга бўлмаса, буғдойга буғдой рибодир. Қўлдан қўлга бўлмаса, арпага арпа рибодир. Қўлдан қўлга бўлмаса, хурмога хурмо рибодир», деганлар».

* Ғоба – луғатда асли дарахтзор, ўрмон деган маънони билдириб, бу ерда Мадинадан тўққиз мил (бир мил 1848 м) узоқликда, Шом йўлида жойлашган ўрмон кўзда тутилган.

1006/2174 - عَنْ مَالِكِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّهُ الْتَمَسَ صَرْفًا بِـمِائَةِ دِينَارٍ، فَدَعَانِي طَلْحَةُ بْنُ عُبَيْدِ اللهِ، فَتَرَاوَضْنَا حَتَّى اصْطَرَفَ مِنِّي، فَأَخَذَ الذَّهَبَ يُقَلِّبُهَا فِي يَدِهِ ثُمَّ قَالَ: حَتَّى يَأْتِيَ خَازِنِي مِنَ الْغَابَةِ، وَعُمَرُ رَضِيَ الله عَنْهُ يَسْمَعُ ذَلِكَ، فَقَالَ: وَاللهِ لَا تُفَارِقُهُ حَتَّى تَأْخُذَ مِنْهُ، قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَذَكَرَ بَقِيَ الـحَدِيثِ وَقَدْ تَقَدَمَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш