1009.2178, 2179. Абу Солиҳ Зайёт бундай хабар қилади:
«У Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳунинг «Динор динор билан, дирҳам дирҳам билан» деяётганини эшитиб қолиб, унга: «Ибн Аббос бундай демайди-ку?» дебди. Шунда Абу Саъид айтибди: «Унга савол бериб: «Буни сен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдингми ёки Аллоҳнинг Китобида топдингми?» дедим. У (Ибн Аббос) деди: «Уларнинг бирортасидан демайман. Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мендан кўра яхшироқ биласиз. Лекин Усома менга «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Рибо фақат насияда бўлади» деганлар, деб айтган эди».
1009/2178 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: الدِّينَارُ بِالدِّينَارِ، وَالدِّرْهَمُ بِالدِّرْهَمِ. فَقِيلَ لَهُ: فَإِنَّ ابْنَ عَبَّاسٍ لَا يَقُولُهُ! فَقَالَ أَبُو سَعِيدٍ لابْنِ عَبَّاسٍ: سَـمِعْتَهُ مِنَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، أَوْ وَجَدْتَهُ فِي كِتَابِ اللهِ؟ قَالَ: كُلُّ ذَلِكَ لَا أَقُولُ، وَأَنْتُمْ أَعْلَمُ بِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنِّي، وَلَكِنَّنِي أَخْبَرَنِي أُسَامَةُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا رِبًا إِلَّا فِي النَّسِيئَةِ».