1010-ҳадис

1010.2180, 2181. Абу Минҳол айтади:

«Мен Баро ибн Озиб ва Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳумдан саррофлик ҳақида сўрадим. Уларнинг ҳар бири (иккинчиси ҳақида): «Бу мендан яхшироқ», дер эди. Бас, икковлари ҳам: «Набий cоллaллoҳy алайҳи васаллам тиллани кумуш тангага қарзга сотишдан қайтарганлар», дейишди».

1010/2180 و2181 – عَنِ البَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ وَزَيْدِ بْنِ أرْقَمَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أنَّهُمَا سُئِلَا عَنِ الصَّرْفِ، فَكُلُّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا يَقُولُ: هَذَا خَيْرٌ مِنِّي، فَكِلَاهُمَا يَقُولُ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ بَيْعِ الذَّهَبِ بِالْوَرِقِ دَيْنًا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш