1013.2190. Бизга Абдуллоҳ ибн Абдулваҳҳоб бундай сўзлаб берди:
«Убайдуллоҳ ибн Рабиъ Моликдан: «Довуд Абу Суфёндан ривоят қилиб, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам беш васақда* [ёки беш васақдан озда] арийяларнинг савдосига рухсат берганлар», деганини сенга сўзлаб берганми?» деб сўраганида, унинг (Моликнинг) «Ҳа!» деганини эшитдим».
* Васақ – ўлчов бирлиги бўлиб, жумҳур уламонинг наздида ҳажмда 165 литр, оғирликда 130,560 кг га тенг. Бир васақ деб туяга юклаш мумкин бўлган энг оғир юкнинг миқдорига айтилган. Бунда туяга бели қийшайиб қоладиган даражада кўп юк ортилмай, балки жониворга жабр бўлмайдиган даражада, унинг сафарда узоқ, давомли юришини эътиборга олган ҳолда юк юкланади. Ана шу юк бир васақ дейилган. Фуқаҳолар бир васақнинг 60 соъга тенг эканига иттифоқ қилишган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3,330 литрга, оғирликда 3,250 килограммга тўғри келади. Жумҳур уламо наздида эса бир соъ ҳажмда 2,750 литрга, оғирликда эса 2,040 килограммга тўғри келади.
1013/2190 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم رَخَّصَ فِي بَيْعِ الْعَرَايَا فِي خَمْسَةِ أَوْسُقٍ، أَوْ دُونَ خَمْسَةِ أَوْسُقٍ.