1017-ҳадис

1017.2201, 2202. Абу Саъид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини Хайбарга омил* этиб тайинладилар. У сара хурмо келтирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хайбарнинг ҳамма хурмоси ҳам шунақами?» дедилар. У: «Йўқ! Аллоҳга қасам, эй Аллоҳнинг Расули! Биз мана шунинг бир соъини икки соъга ва икки соъини уч соъ эвазига оламиз», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай қилма. Сараланмаганини дирҳамга сотгин-да, кейин сарасини дирҳамга сотиб ол», дедилар».

* Омил – аслида «ишчи» дегани бўлиб, авваллари маълум соҳа бўйича масъул раҳбар, амирга нисбатан ишлатилган. Омиллар молиявий ишларга ҳам раҳбар бўлишган. Бу ерда омил деганда закот йиғувчи назарда тутилган.

1017/2201 و2202 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ وَ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم اسْتَعْمَلَ رَجُلًا عَلَى خَيْبَرَ فَجَاءَهُ بِتَمْرٍ جَنِيبٍ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «أَكُلُّ تَمْرِ خَيْبَرَ هَكَذَا؟» قَالَ: لَا، وَاللهِ يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّا لَنَأْخُذُ الصَّاعَ مِنْ هَذَا بِالصَّاعَيْنِ، وَالصَّاعَيْنِ بِالثَّلَاثَةِ. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «لَا تَفْعَلْ، بِعِ الْجَمْعَ بِالدَّرَاهِمِ، ثُمَّ ابْتَعْ بِالدَّرَاهِمِ جَنِيبًا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш