1020-ҳадис

1020.2213. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир тақсимланмаган молда шуфъани* жорий қилганлар. Ҳудудлар Чегаралар тайин қилиниб, кўчалар белгилангач, шуфъа йўқдир».

* Шуфъа – имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи. Кўчмас мулкда шерик ёки ҳиссадор бўлган шерикларнинг бири ўз ҳиссасини сотадиган бўлса, уни сотиб олишга биринчи бўлиб шериги ҳақдор бўлади, унинг рухсатисиз бошқага сотиши мумкин эмас. Бордию сотиб юборган бўлса, шерикнинг савдони бузишга ҳаққи бор. Мана шу имтиёз «шуфъа» дейилади. Аммо Жобир розияллоҳу анҳунинг айтишича, мулк аниқ тақсимланган бўлиб, ҳар кимнинг улуши алоҳида бўлса, у ҳолда шуфъа йўқ. Ҳанафийлар шуфъа ҳуқуқи ён қўшнига ҳам берилади, дейдилар.

1020/2213 - عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: جَعَلَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم الشُّفْعَةَ فِي كُلِّ مَالٍ لَمْ يُقْسَمْ، فَإِذَا وَقَعَتِ الْحُدُودُ، وَصُرِّفَتِ الطُّرُقُ، فَلَا شُفْعَةَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш