1023.2225. Саъид ибн Абу Ҳасан айтади:
«Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида эдим. Тўсатдан бир киши келиб: «Эй Абу Аббос!* Мен ҳам бир инсонман, тирикчилигим фақат қўл меҳнатидан, мен мана бу суратларни чизаман», деди. Шунда Ибн Аббос: «Мен сенга фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлаётганларини эшитганимнигина айтиб бераман. У зотнинг «Ким бирор сурат чизса, то унга жон киритмагунича Аллоҳ уни азоблайди. Ҳолбуки у ҳеч қачон унга жон кирита олмайди», деяётганларини эшитганман», деди.
Ҳалиги киши қаттиқ ҳансираб, юзи сарғайиб кетди. Шунда у (Ибн Аббос): «Шўринг қурсин! Агар шуни қилишдан бошқага кўнмасанг, сенга мана бу дарахт, ҳар қандай жони йўқ нарсалар(ни чизиш мумкин)», деди».*
* Абу Аббос – Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг куняси.
1023/2225 – عَنِ عبد الله ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: إِذْ أَتَاهُ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا أَبَا عَبَّاسٍ، إِنِّي إِنْسَانٌ، إِنـَّمَا مَعِيشَتِي مِنْ صَنْعَةِ يَدِي، وَإِنِّي أَصْنَعُ هَذِهِ التَّصَاوِيرَ. فَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: لَا أُحَدِّثُكَ إِلَّا مَا سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ سَمِعْتُهُ يَقُولُ: «مَنْ صَوَّرَ صُورَةً فَإِنَّ اللهَ مُعَذِّبُهُ، حَتَّى يَنْفُخَ فِيهَا الرُّوحَ، وَلَيْسَ بِنَافِخٍ فِيهَا أَبَدًا». فَرَبَا الرَّجُلُ رَبْوَةً شَدِيدَةً وَاصْفَرَّ وَجْهُهُ، فَقَالَ: وَيْحَكَ، إِنْ أَبَيْتَ إِلَّا أَنْ تَصْنَعَ، فَعَلَيْكَ بِهَذَا الشَّجَرِ، كُلِّ شَيْءٍ لَيْسَ فِيهِ رُوحٌ.