1025-ҳадис

1025.2236. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У фатҳ йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадаликларида у зотнинг «Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расули хамр, ўлимтик, чўчқа ва бутлар савдосини ҳаром қилди», деяётганларини эшитган экан. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ўлимтик ёғи ҳақида нима дейсиз? Чунки у кемаларга суртилади, у билан терилар мойланади ва одамлар уни чироқларига ишлатишади», дейилди. Шунда у зот: «Йўқ! У ҳаромдир», дедилар. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ яҳудийларни ҳалок яксон қилсин! Албатта, Аллоҳ унинг* ёғини уларга ҳаром қилган эди, улар эса уни эритишди, сўнгра сотиб, пулини ейишди», дедилар».

Изоҳ: Шориҳларнинг таъкидлашича, «унинг ёғини» деганда икки хил маънони тушуниш мумкин: а) ўлимтикнинг ёғи. Бу айни сўралган масалага мос келади; б) мол ва қўйнинг айрим ёғларидан бошқа ёғлар. Ушбу мазмундаги бошқа ҳадисларда ҳам умумий равишда ҳайвон ёғи деб айтилган, ўлимтик ёғи деб қайдланмаган. Бунда ҳаром қилинган ёғ эритиш билан ҳалол бўлмаслиги ҳамда унинг савдоси ва ҳар қандай истеъмоли дуруст эмаслиги назарда тутилган бўлади.

1025/2236 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ سـَمِعَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ عَامَ الْفَتْحِ وَهُوَ بِـمَكَّةَ: «إِنَّ اللهَ وَرَسُولَهُ حَرَّمَ بَيْعَ الْخَمْرِ وَالْمَيْتَةِ وَالْخِنْزِيرِ وَالْأَصْنَامِ». فَقِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَرَأَيْتَ شُحُومَ الْمَيْتَةِ، فَإِنَّهَا يُطْلَى بِـهَا السُّفُنُ، وَيُدْهَنُ بِـهَا الْجُلُودُ، وَيَسْتَصْبِحُ بِـهَا النَّاسُ؟ فَقَالَ: «لَا، هُوَ حَرَامٌ». ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عِنْدَ ذَلِكَ: «قَاتَلَ اللهُ الْيَهُودَ، إِنَّ اللهَ لَمَّا حَرَّمَ شُحُومَهَا جَمَلُوهُ، ثُمَّ بَاعُوهُ، فَأَكَلُوا ثَـمَنَهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш