963.2051. Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Буларнинг орасида шубҳали нарсалар бор. Ким ўзига шубҳали туюлган гуноҳни тарк этса, аниқ бўлганини яна ҳам тарк этадиган бўлади. Ким ўзи иккиланган гуноҳга журъат қилса, аниқ бўлганига тушиши яқиндир. Маъсиятлар Аллоҳнинг қўриғидир. Ким чорвасини қўриқ атрофида ўтлатса, унга ўтиб кетиши яқин бўлади».
963/2051 - عَنْ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: سَـمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم: «الْحَلَالُ بَيِّنٌ وَالْحَرَامُ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا أُمُورٌ مُشْتَبِهَةٌ، فَمَنْ تَرَكَ مَا شُبِّهَ عَلَيْهِ مِنَ الْإِثْمِ كَانَ لِمَا اسْتَبَانَ أَتْرَكَ، وَمَنِ اجْتَرَأَ عَلَى مَا يَشُكُّ فِيهِ مِنَ الْإِثْمِ أَوْشَكَ أَنْ يُوَاقِعَ مَا اسْتَبَانَ، وَالْمَعَاصِي حِمَى اللهِ، مَنْ يَرْتَعْ حَوْلَ الْحِمَى يُوشِكْ أَنْ يُوَاقِعَهُ».