965.2057. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир қавм бизга гўшт олиб келади. Унга Аллоҳнинг исмини зикр қилишганми ёки йўқми, билмаймиз», дейишди. Шунда Расулуллоҳ cоллaллoҳy алайҳи васаллам: «Унга Аллоҳнинг исмини айтиб еяверинг», дедилар».
Изоҳ: Бу ҳадисдан тасмиясиз сўйилган жонлиқни ейиш пайтида тасмия айтса, сўйиш пайтидагининг ўрнига ўтар экан, деган маъно чиқмаслиги керак. Балки бу ерда «Ўзга мусулмон жонлиқни сўяётган пайтда биз унинг сўйишига гувоҳ бўлмаганмиз. Мабодо у унутган ҳолда тасмия айтмаган бўлса, биз унинг тасмияни зикр қилгани ёки унутганини аниқ билмай туриб есак бўладими?» деган савол берилмоқда. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сиз ўзингизга буюрилган суннатни бажариб еяверинг, бошқа мусулмонлар ҳақида ёмон гумонда бўлманг», демоқдалар.
965/2057 – وَعَنْهَا رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: إنَّ قَوْمًا قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ قَوْمًا يَأْتُونَنَا بِاللَّحْمِ، لَا نَدْرِي: أَذَكَرُوا اسْمَ اللهِ عَلَيْهِ، أَمْ لَا؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «سـَمُّوا اللهَ عَلَيْهِ وَكُلُوهُ».