973-ҳадис

973.2077. Мансур шундай сўзлаб берди:

«Бизга Рибъий ибн Ҳирош сўзлаб берди: «Ҳузайфа розияллоҳу анҳу унга шундай сўзлаб берибди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Фаришталар сизлардан олдин ўтганлардан бир кишининг руҳини қарши олиб: «Бирон яхши амал қилганмисан?» дейишди. У: «Хизматкорларимга (камбағалга) муҳлат беришни ва бойга енгиллик беришни буюрар эдим», деди. Шунда (Аллоҳ) айтди: «Уни(нг гуноҳларини) кечиб юборинглар».

Рибъийдан Абу Молик қилган ривоят: «Бойга енгиллик берар эдим, камбағалга муҳлат берар эдим».

Рибъийдан Абдулмалик қилган ривоят: «Бойга муҳлат берар эдим, камбағалдан кечиб юборар эдим».

Рибъийдан Нуъайм ибн Абу Ҳинд қилган ривоят: «Бойдан (берганини) олар эдим, камбағалдан кечиб юборар эдим».

973/2077 - عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «تَلَقَّتِ الْمَلَائِكَةُ رُوحَ رَجُلٍ مـمَّنْ كَانَ قَبْلَكُمْ، قَالُوا: أَعَمِلْتَ مِنَ الْخَيْرِ شَيْئًا؟ قَالَ: كُنْتُ آمُرُ فِتْيَانِي أَنْ يُنْظِرُوا وَيَتَجَاوَزُوا عَنِ الْمُوسِرِ، قَالَ: قَالَ فَتَجَاوَزُوا عَنْهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш