975-ҳадис

975.2080. Абу Саъид розияллоҳу анҳу айтади:

«Сараланмаган хурмо билан ризқланар эдик. У эса аралаш хурмодир. Биз икки соъни* бир соъга сотар эдик. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки соъни бир соъга, икки дирҳамни бир дирҳамга алмаштириш йўқ», дедилар».

* Соъ – ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиши сифатида ҳам фойдаланилган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3 литр 330 мл, оғирликда 3 кг 250 граммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса бир соъ ҳажмда 2 литр 750 мл, оғирликда эса 2 кг 040 граммга тўғри келади.

975/2080 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنَّا نُرْزَقُ تَمْرَ الْجَمْعِ، وَهْوَ الْخِلْطُ مِنَ التَّمْرِ، وَكُنَّا نَبِيعُ صَاعَيْنِ بِصَاعٍ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم : «لَا صَاعَيْنِ بِصَاعٍ، وَلَا دِرْهَمَيْنِ بِدِرْهَمٍ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш