976.2086. Авн ибн Абу Жуҳайфадан ривоят қилинади:
«Отамнинг қон олувчи қул сотиб олганини кўрдим (Отам буюрди, қулнинг қон оладиган асбоблари синдирилди). Ундан сўраган эдим, у: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг пулидан ва қоннинг пулидан қайтарганлар. Вашм* қилиш ва вашм қилдиришдан, рибо ейишдан ва уни едиришдан қайтарганлар ҳамда сураткашни лаънатлаганлар», деди».
Изоҳ: Ҳадисда итнинг савдоси ва бундан келадиган даромаддан қайтарилмоқда. Баъзи уламолар шунга кўра итнинг пули мутлақо ҳаром, дейишган. Аммо аксар уламолар, жумладан, ҳанафийлар овчи ва қўриқчи итлар каби керакли итларнинг савдоси жоиз, дейишган. Улар юқоридаги ҳадисга қуйидагича жавоб берадилар: «Исломнинг аввалида ит боқиш, қайси шаклда бўлмасин, ҳаром қилинган эди. Шунинг учун унинг савдоси ҳам ҳаром эди. Кейин ов ва бошқа эҳтиёжлар юзасидан ит боқишга рухсат берилди. Бинобарин, унинг савдоси ҳам ҳалол қилинди».
«Сураткаш» деганда ҳар қандай рассом эмас, жонзотнинг суратини қўл билан чизувчи ёки ҳайкал қилиб ясовчи назарда тутилган.
* «Вашм» деб танага игна ёки бошқа восита билан расм ёки сўзни ўйиб, нақш солиш (татуировка) тушунилади.
976/2086 - عَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ أَبِي اشْتَرَى عَبْدًا حَجَّامًا، فَأمَرَ بِـمَحَاجِمِهِ فَكُسِرَتْ، فَسَأَلْتُهُ فَقَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَنْ ثَـمَنِ الْكَلْبِ، وَثَـمَنِ الدَّمِ، وَنَهَى عَنِ الْوَاشِـمَةِ وَالْمَوْشُومَةِ، وَآكِلِ الرِّبَا وَمُوكِلِهِ، وَلَعَنَ الْمُصَوِّرَ.