978-ҳадис

978.2091. Хаббоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жоҳилият даврида темирчи эдим. Ос ибн Воилнинг зиммасида ҳаққим бор эди. (Қарзини) тўлатиш учун унинг олдига бордим. У: «То Муҳаммадга – cоллaллoҳy алайҳи васаллам – кофир бўлмас экансан, сенга бермайман», деди. Мен: «Аллоҳ сени ўлдириб, сўнг тирилтирилмагунингча кофир бўлмайман», дедим. У: «(Унда) ўлиб, тирилгунимча мени тек қўй. Ўшанда менга мол-давлат ҳамда бола-чақа берилади ва сенга ҳаққингни тўлайман», деди. Шунда «Оятларимизга куфр келтирган ва: «Албатта, (охиратда) менга мол-дунё ҳамда бола-чақа берилажак», деганни кўрдингми? У ғайбни билдимикан ёки Роҳманнинг ҳузуридан аҳду паймон олдимикан?» (ояти) нозил бўлди».

978/2091 - عَنْ خَبَّابٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ قَيْنًا فِي الْجَاهِلِيَّةِ، وَكَانَ لِي عَلَى الْعَاصِ بْنِ وَائِلٍ دَيْنٌ، فَأَتَيْتُهُ أَتَقَاضَاهُ، قَالَ: لَا أُعْطِيكَ حَتَّى تَكْفُرَ بِـمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم. فَقُلْتُ: لَا أَكْفُرُ حَتَّى يـُمِيتَكَ اللهُ ثُمَّ تُبْعَثَ. قَالَ: دَعْنِي حَتَّى أَمُوتَ وَأُبْعَثَ، فَسَأُوتَى مَالًا وَوَلَدًا فَأَقْضِيَكَ. فَنَزَلَتْ: (أَفَرَأَيْتَ الَّذِي كَفَرَ بِآيَاتِنَا وَقَالَ لَأُوتَيَنَّ مَالًا وَوَلَدًا (77) أَطَّلَعَ الْغَيْبَ أَمِ اتَّخَذَ عِنْدَ الرَّحْمَنِ عَهْدًا) [مريم: 77/78].

Улашиш
|
|
Нусха олиш