981-ҳадис

981.2099. Бизга Алий сўзлаб берди. У айтади: «Бизга Суфён сўзлаб берди. У айтади: «Амр бундай деди:

«Бу ерда (Маккада) Наввос исмли бир киши бор эди. Унда чанқоқ касалига учраган туя бор эди, Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бориб, унинг шеригидан ўша туяни сотиб олди. Шериги унинг олдига келиб: «Анави туяни сотиб юбордик», деди. У: «Уни кимга сотдинг?» деди. «Бир қарияга, (белгилари) шундай-шундай», деди. У: «Шўринг қургур, Аллоҳга қасамки, у Ибн Умар-ку!» деди. Кейин унинг (Ибн Умарнинг) олдига бориб: «Шеригим сизни танимай, сизга чанқоқ касалига учраган* туяни сотиб юборибди», деди. У: «Унда уни ҳайдаб кет», деди. У уни олиб кетмоқчи бўлганда, (Ибн Умар): «Уни қўй, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Юқиш йўқ», деган ҳукмларига рози бўлдик», деди».

(Буни) Амрдан Суфённинг ўзи эшитган.

* Таржимада «чанқоқ касалига учраган туя» деб берилган ибора арабча матнда «ал-ҳийм» шаклида келган. Бу сўз кўпликдаги калима бўлиб, унинг бирлиги «ал-ҳоим»дир. Муаллифнинг таъкидлашича, арабларда нима бўлмасин, қайси соҳада бўлмасин, кўзлаган мақсадига терс ҳаракат қилган кишини «ал-ҳоим» дейилади. Чанқоқ касалига учраган туя ҳам юриш-туришида ана шундай нотўғри ҳаракат қиладиган бўлиб қолгани учун уни шундай номлашган. Бу касал юқумли бўлиб, унга чалинган туя сув ичиб қонмайдиган ва иситмалайдиган бўлиб қолади. Имом Бухорий бу ерда мазкур сўзнинг асл келиб чиқишига, чанқоқ касалига учраган туянинг аломат ва сифатига ишора қилиш билан бирга, «ал-ҳийм» калимасининг бирлиги «ал-ҳоим» эмас деб қараганларга раддия бермоқда.

Изоҳ: Суфён ушбу ҳадисни Амрдан бевосита ўзи эшитган. Бошқача қилиб айтганда, у ҳадисни тинглаш йўли билан ривоят қилган. Бу жумлани имом Бухорий ўз устози Алий ибн Абдуллоҳдан нақл қилган.

981/2099 – عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ بْنِ الـخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أنَّهُ اشْتَرَى إبلًا هِيمًا مِنْ رَجُلٍ وَلَهُ فِيهَا شَرِيكٌ، فَجَاءَ شَرِيكُهُ إلى ابْنِ عُمَرَ فَقَالَ له: إِنَّ شَرِيكِي بَاعَكَ إِبِلًا هِيمًا، وَلَمْ يُعَرِّفْكَ. قَالَ: فَاسْتَقْهَا، قَالَ: فَلَمَّا ذَهَبَ يَسْتَاقُهَ،ا فَقَالَ: دَعْهَا، رَضِينَا بِقَضَاءِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: لَا عَدْوَى.

Улашиш
|
|
Нусха олиш